Ярим йилда Россиядан 2,8 минг нафар мигрант қувилди

Олам

image

Жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан миграция қонунчилигини бузган 2,8 минг киши депортация қилинган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилги даврга (2,4 минг) нисбатан 17 фоизга кўп. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Идора баёнотига кўра, ҳукумат ноқонуний мигрантлар орасидаги жиноятчиликка қарши чораларни кучайтирган. Жорий йилнинг биринчи ярмида миграция соҳасида 587,8 мингта ҳуқуқбузарлик аниқланган (+16,7 фоиз), жумладан, ноқонуний яшаш (+27,9 фоиз) ва бозорлар орқали ишга жойлашишда қоидабузарликлар (+52,5 фоиз).

Шунингдек, ИИВ вақтинча яшаш рухсатномаси ва яшаш гувоҳномасини беришни ҳам сезиларли даражада қисқартирган. Биринчи ярим йилликда берилган вақтинча яшаш рухсатномалари сони 31,6 фоизга камайиб, 16,6 мингни, яшаш гувоҳномаси эса 32,2 фоизга камайиб, 80,1 мингни ташкил қилган. Бундан ташқари, шу даврда 791 киши Россия фуқаролигидан маҳрум этилган.

Шу билан бирга, хорижликларнинг меҳнат фаолияти бўйича билдиришномалар сони ошган. Патентлар бўйича – 30,1 фоизга ошиб, 1,2 миллионга, меҳнат рухсатномалари бўйича эса – 64,2 фоизга ошиб 70,7 мингга етган.

Маълумот учун, Россияга визасиз борадиган мигрантлар патент асосида ишласа, виза орқали борадиган мигрантлар меҳнат рухсатномаси билан ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги 2026 йилда иш жойларида меҳнат мигрантлари улушини камайтиришни режалаштираётгани хабар қилинганди. Хусусан, қурилиш соҳасида мигрантлар улушини кейинги йилда 50 фоиздан оширмаслик (2025 йилда бу кўрсаткич 80 фоизгача) таклиф этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант депортация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг