Ярим яланғоч аёллар сумалак тайёрлаётгани юзасидан изоҳ берилди
3-саҳифа
−
22 Март 2021 168805 1 дақиқа
Кеча, 21 март куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар ярим-яланғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди. Унга кўра, видео Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида, шу кафеда ишловчи бир гуруҳ хотин-қизлар сумалак тайёрлаётганда тасвирга олинган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кескин танқид қилинган ушбу видеолавҳада акс этган ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Урганч шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь