Япониянинг 100-Бош вазири сайланди
Олам
−
04 Октябрь 2021
3811Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси раҳбари, илгари Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган Фумио Кишида мамлакатнинг 100-Бош вазири этиб сайланди.
Овоз бериш жараёни тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Кўп нарса ҳал бўладиган Қуйи палатадаги сайлов жараёни натижасида, у 458 овоздан 311 тасини қўлга киритган. Юқори палатада 241 кишидан 141 нафари уни қўллаб-қувватлади.
Бу лавозимга кўпчилик овоз олган номзод тайинланади. Ҳар бир сиёсий партия номзод кўрсатади, қоидага кўра, у уларнинг етакчиси бўлади. Ҳукмрон партия жами ўринларнинг ярмидан кўпига эгалик қилишини инобатга олса, Кишида ғолиб бўлиши тахмин қилинганди.
Бугун Япония ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинади. Янги ҳукуматдаги 20 та вазирнинг 13 нафар аъзоси илк бор вазир бўлади.
Аввалроқ, Япониянинг 99-Бош вазири Ёшихиде Суга бошлиқ ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиққани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси