Япония ҳукумати истеъфога чиқди
Олам
−
04 Октябрь 2021
7436Япониянинг Бош вазир Ёшихиде Суга раҳбарлигидаги ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар берди.
Сентябрь ойининг бошида, 2020 йил сентябрь ойида Бош вазир бўлган Суга, партия раҳбари лавозимига номзодини кўрсатмаслигини эълон қилди, бу унинг ҳукумат раҳбари лавозимидан кетишини англатади. 2012-2017 йиллар давомида Синдзо Абе ҳукуматида Ташқи ишлар вазири бўлган Фумио Кишида партиялар сайловида ғалаба қозонди.
Бугун, 4 октябрь куни Япония парламентининг ҳар икки палатаси Бош вазир номзоди бўйича овоз беради, кейин янги ҳукумат раҳбари ўз “кабинети”ни шакллантиради. Ҳукумат бошлиғи партиялар тақдим этган номзодлар орасидан кўпчилик овози билан сайланади. Қоидага кўра, бу партиялар раҳбарлари бўлади. Шундай қилиб, парламентда кўпчилик ўринни эгаллаган партия раҳбари Бош вазир бўлади. Ҳозирда Либерал-демократик партия етакчи, демак Фумио Кишида Япониянинг 100-Бош вазири бўлади.
Сиёсатчи бугуннинг ўзида расмий равишда ҳукумат тузмоқчи. Вазирлик лавозимларига номзодларни танлаш ҳафта охирида якунланган. Ҳироказу Матсуно ҳукумат бош котиби бўлади.
Олдинги ҳукуматдан янги таркибга уч киши ўтади: Ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотеги ва Мудофаа вазири Нобуо Киши ўз лавозимларини сақлаб қолади, Фан ва таълим вазирлигини бошқарган Коичи Хагиуда Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь