Япониялик депутатлар Тошкентга келди

Жамият

image

Шу йилнинг 4 сентабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Aхатов Япония Парламенти Вакиллар палатаси депутатлари Фумиаки Кобаяши, Ясутака Накасоне, Таро Ҳонда ва Япония Либерал-демократик партияси Демократик сиёсат тадқиқот институти илмий ходимлари билан учрашди.

Учрашув чоғида бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтайи назаридан икки томонлама муносабатларнинг турли жиҳатлари ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Яқин парламентлараро алоқаларнинг кўп қиррали Ўзбекистон – Япония мулоқотини кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишдаги муҳим роли эътироф етилди.

Япония Парламенти делегациясининг ташрифи дастуридан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Вазирлар Маҳкамасида музокаралар ўтказиш, Навоий ИЭС ва “Навоийзот” AЖ заводини бориб кўриш ҳамда Самарқанд шаҳридаги ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси билан танишиш ҳам ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

депутатлар япон

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг