Японияга кучли тўфон яқинлашяпти
Олам
−
12 Октябрь 2019
5658Япониянинг Токиога яқин Тиба префектурасида фавқулодда кучли “Хагибис” тайфуни яқинлашгани сабабли юзага келган кучли шамол натижасида бир киши ҳалок бўлди, беш нафари жароҳатланди. Бу ҳақда NHK хабар берди.
Итихара шаҳрида ағдарилган кичик юк машинасида хушсиз ҳолдаги эркак топилган. Шифохонада шифокорлар унинг ўлимини қайд этган. Бундан ташқари, Итихарада яна беш киши, жумладан уч нафар бола кучли шамол натижасида уйлари бузилиши оқибатида жароҳатланган.
Шаҳарда қуюн кузатилган. Тасвирга олинган видеоларда машиналарнинг ағдарилгани, уйлар томининг қўпорилганини кўриш мумкин.
Тиба префектурасида 770 минг киши электр энергиясисиз қолган. Авиакопаниялар қарийб 2 минг парвозни бекор қилган, префектура марказида метрова поезд ҳаракати деярли тўлиқ тўхтатилган. 8 минг киши эвакуация қилинган, 1,79 млн кишига вақтинчалик бошқа жойга бориш таклиф этилган.
Токиода эса яқинлашаётган тайфун сабаб ресторан, дўкон ва 24 соат ишловчи дорихоналар ҳам вақтинча ёпила бошлаган.
“Хагибис” тайфуни Японияга жануби-шарқдан яқинлашиб келяпти. Ҳозирда тайфун марказидаги босиб 935 гектопаскалга, шамол тезлиги секундига 45 метрга тенг. Метеорологлар унинг вайронкорлигини 1269 киши ҳалок бўлган “Ида” тайфунига тенглаштирган.