Япониядаги сайловларда Такаичи партияси ғалаба қозонди

Олам

image

Кеча, 8 февраль куни Японияда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайловларда Бош вазир Санаэ Такаичи бошчилигидаги Либерал-демократик партия ғалабага эришди. Бу ҳақда NHK жамоат телерадиокомпанияси хабар берди.

Сайлов натижаларига кўра, партия парламентнинг қуйи палатасидаги 465 ўриндан 316 тасини қўлга киритган. Бу кўрсаткич ҳукуматни шакллантириш учун зарур бўлган 233 ўриндан анча юқори.

Бош вазир сайловдан кейин журналистларга берган баёнотида масъулиятли ва фаол фискал сиёсат юритиш муҳимлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, ҳукумат иқтисодий барқарорликни сақлаган ҳолда зарур инвестицияларни амалга оширади.

Сайловлар мураккаб об-ҳаво шароитида ўтган. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли қор ёғиши транспорт ҳаракатига ва айрим сайлов участкалари ишига таъсир кўрсатган. Шунга қарамай, сайловчилар овоз беришда фаол иштирок этган.

Такидланишича, ҳукмрон Либерал-демократик партияси сўнгги йилларда бир қатор можаролар сабаб танқидга учраган эди. Шунга қарамай, Санаэ Такаичининг сайловолди дастури сайловчилар томонидан кучли қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Япония Бош вазири Санаэ Такаичи парламентнинг қуйи палатасини муддатидан олдин тарқатиб юборганди. Сиёсатчи бу қарорини сайловлар ўтказиш зарурати билан изоҳлаган. Такаичи бу қадамни Япония халқи мамлакат бошқарувини унга ишониб топшириш мумкинми ёки йўқлигини мустақил равишда ҳал қилиши керак, деган фикр билан изоҳлаган.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония сайлов партия ғалаба Такаичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг