Япониядаги кимё заводида портлаш содир бўлди
Олам
−
11 Май 2021
3254Япониядаги Sakai Chemical Industry кимё заводидаги портлаш ва ундан кейин содир бўлган ёнғинда камида тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Thomson Reuters Foundation" хабар берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш тўғрисидаги маълумотлар қутқарувчиларга маҳаллий вақт билан соат 07:45 да етказилган.
Одамлар Фукусима префектурасининг Иваки шаҳридаги завод ҳудудида кўтарилган тутунни пайқашган.
Фавқулодда вазият содир бўлган жойга ўт ўчирувчилар, шунингдек, полиция ходимлари етиб келган.
Портлаш сабаби ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Аввалроқ, Кувайт жанубида жойлашган дунёдаги энг йирик Катта Бурган нефть конида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь