Японияда тиббий ниқоб тақмаслик маслаҳат берилди
Олам
−
05 Июнь 2020
11505Япония атроф-муҳит вазирлиги мутахассислари одамлар ўртасида етарли масофа мавжуд бўлса, иссиқлик бошланиши билан кўчада ниқоб тақмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, 5 июнь куни Японияда май ойининг салқин об-ҳавоси чинакам ёз жазирамаси билан алмашади. Тушгача Гифу префектурасида термометр 32 даражага, Фукусимада 31 даражага, Токиода 29,7 га кўтарилди. Кун давомида ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда. Оита префектурасида ҳарорат 34 даражага, Окаяма, Киото ва Кофу шаҳарларида 33 даражагача, Токиода 31 даражагача бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан Атроф-муҳит вазирлиги мутахассислари кўчада бошқа одамлар билан етарлича масофа бўлса, ниқоб тақмасликни маслаҳат беришди. Шунингдек, тез-тез сув ичиш ва кам ҳаракатли жисмоний машқлар қилиш ҳам эслатиб ўтилди.
Аввалроқ, Японияда ўтказиладиган олимпияда содда кўринишда ўтказилиши маълум қилинган эди.
LiveБарчаси