Японияда Moderna вакцинасидан бегона моддалар топилди

Олам

image

Японияга етказиб берилган Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасидан бегона моддалар топилди.

Қайд этилишича, кеча, 28 август куни Наха шаҳрида (Окинава префектураси маркази) эмлаш вақтида битта ампула ва иккита шприцдан номаълум қора модда топилган.

Текширув давомида бошқа шприцларда пушти аралашмалар топилган. Ҳаммаси бўлиб бу партиядан 400 га яқин одам эмланган, бироқ шифокорлар эмлашдан олдин шприцнинг тозалигини текширган. Эмланганларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар қайд этилмаган.

Шу билан бирга вакцинанинг ушбу партияси рақами Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги томонидан тўхтатилган бошқа учта партиядан фарқ қилади.

Аввалроқ, Японияда Испанияда ишлаб чиқарилган 1,63 млн доза Moderna вакцинасидан фойдаланиш тўхтатиб қўйилганди. “Kiodo” агентлигига кўра, номаълум модда металл парчалари бўлиши мумкин.

Қайд этиш керакки, Японияда Moderna вакцинасидан ташқари, AstraZeneca, Pfizer ва BioNTech компаниялари вакциналаридан фойдаланилмоқда. Ҳозиргача мамлакатда 69,2 млн киши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни 3 000 060 дозаси Moderna вакцинаси олиб келинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Moderna

Баҳолаганлар

798

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг