Япония ЖЧ олдидан машғулот базасини ўзгартиришга қарор қилди

Спорт

image

Япония терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида Мексикадаги машғулот базасини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. 

Жамоа Монтеррей шаҳридаги машғулот шароитидан норози бўлган. Айнан шу шаҳарда японлар гуруҳ босқичидаги ўйинларидан бирини ўтказиши режалаштирилган. Дастлаб терма жамоа “Тайгерс” клуби инфратузилмасидан фойдаланган, кейинчалик эса Монтеррейдаги бошқа машғулот базасига кўчиб ўтган. Бироқ маълумотларга кўра, футболчилар у ердаги майдон ҳолатидан қониқмаган. Хусусан, майдоннинг ифлос ва нотекис экани норозиликларга сабаб бўлган.

Шундан сўнг Япония терма жамоаси машғулотлар учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга қарор қилган.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Япония терма жамоаси Нидерландия, Тунис ва Швеция жамоаларига қарши баҳс олиб боради. “Самурайлар” 2022 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Испания ва Германия терма жамоаларини мағлубиятга учратган ва нимчорак финалда Хорватияга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг