Япония тарихида биринчи марта аёл киши адмираль бўлди
Олам
−
15 Декабрь 2023
4276Япония Мудофаа вазирлиги мамлакат тарихида биринчи марта аёл кишига олий адмираль унвонини беришга қарор қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Илгари вице-адмираль унвони билан катта денгиз қўмондонлик ходимларини тайёрлаш мактабини бошқарган 57 ёшли Нацуэ Кондо олий адмираль бўлди. У энди Япония қирғоқ мудофаа кучлари қўмондони вазифасини бажаради.
Мамлакат қуруқлик ва ҳаво кучларида ҳам аёллар ҳеч қачон генералликнинг энг юқори даражасига чиқолмаган.
Айни пайтда Япония Мудофаа вазирлиги қуролли кучларда қўмондонлик лавозимларида аёллар сонини кўпайтириш дастурини амалга оширмоқда. 2025 йилга келиб, улар майор ва ундан юқори даражалардаги офицер ва генералларнинг камида 5 фоизини ташкил қилиши керак.
2018 йил март ойида биринчи даражали капитан Рёко Азума тарихда биринчи марта тўртта ҳарбий кемалар гуруҳини, шу жумладан Япониянинг энг йирик вертолёт ташувчиси “Изумо” кемасини бошқарган аёл бўлган. Ҳозирда кема қисқа парвоз ва вертикал қўнишга эга F-35Б қирувчи-бомбардимончиларини олиб юрадиган енгил самолёт ташувчисига айлантирилмоқда.
LiveБарчаси