Япония Россияни юқори технологиялардан мосуво қилади

Олам

image

Япония жорий йилнинг 20 майидан бошлаб квант компьютерлари, 3D-принтерлар, электрон микроскоплар каби юқори технологияли товарларни Россияга экспорт қилишни тақиқлайди. Товарлар рўйхати Япония ҳукумати қарори муносабати билан Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги сайтида эълон қилинган.  

“Украина атрофидаги халқаро вазият муносабати билан мамлакатимиз ушбу муаммони ҳал қилиш учун дунё тинчлиги йўлидаги халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшмоқда ва ҳукуматнинг 10 майдаги қарорига мувофиқ, Россияга юқори технологияли маҳсулотлар экспортини тақиқлашни жорий қилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар 20 майдан кучга киради”, дейилади вазирлик қарорида. 

Маълумот ўрнида, Япония ҳукумати томонидан 10 май куни қабул қилинган санкциялар 141 киши ва 71 ташкилотга тааллуқли. Умуман олганда, Япония Россиядан 507 кишига, ЛХР ва ДХРдан 253 кишига, 201 Россия компанияси ва ташкилотига, жумладан, энг йирик банкларга қарши санкциялар киритган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

474

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг