Япония Россияга қарши санкциялар таъсиридан хавотирда
Олам
−
19 Апрель 2022
19602Токио Россияга қарши жорий этилган санкцияларнинг Япония иқтисодиётига таъсирини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Коити Хагиуда маълум қилди.
“Биз жорий чора-тадбирларнинг (иқтисодга) таъсирини диққат билан кузатиб борамиз. Нафақат жорий чоралардан, балки умуман Украинадаги вазиятнинг бизнес ва кундалик ҳаётга таъсиридан ҳам хавотирдамиз. Бош вазир Фумио Кисиданинг буйруғи билан иқтисодий фаолият ва фуқаролар ҳаётига таъсири туфайли жавоб чораларини кўриб чиқмоқчимиз”, деган у.
Хагиудага кўра, Россия Федерациясидан товарларни олиб киришга қисман тақиқ халқаро ҳамжамият, биринчи навбатда, “Катта еттилик” гуруҳи мамлакатлари билан ҳамкорликда киритилган.
Бугун, 19 апрель куни Япония Украинадаги воқеалар фонида Россия Федерациясидан айрим турдаги товарларни олиб киришга тақиқ жорий қилди. Эмбарго 38 та маҳсулот, жумладан, олти турдаги алкоголли ичимликлар (пиво, вино, ароқ ва бошқалар), тўрт турдаги ёғоч ҳамда 28 турдаги техника, жумладан, автомобиллар, мотоцикллар, самолёт двигателлари қисмлари ва кемаларни қамраб олади. Уч ойлик тақиқ ушбу фармон кучга киргунга қадар тузилган импорт шартномаларига тааллуқли эмас.
Япония бундан аввал ҳам Россия Федерациясига қарши бир нечта санкциялар пакетини қабул қилган. Экспорти тақиқланган товарлар ва технологиялар рўйхатига денгиз ва авиация хавфсизлигини таъминлаш учун ускуналар, телекоммуникация ускуналари, алоқа воситалари, ҳарбий маҳсулотлар, дастурий таъминот ва нефтни қайта ишлаш ускуналари каби 300 дан ортиқ турдаги товарлар киритилган. Бундан ташқари, Россияга ҳашаматли товарлар, жумладан, қиймати 6 миллион иендан (тахминан 49 минг доллар) ортиқ бўлган автомобилларни етказиб беришга ҳам тақиқ қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь