Япония Россиядан айрим маҳсулотлар импортини тўхтатмоқда
Олам
−
12 Апрель 2022 7594 1 дақиқа
Япония ҳукумати Украина атрофидаги вазият туфайли жорий этилаётган санкциялар доирасида жорий йил 19 апрелдан бошлаб Россиядан айрим турдаги ёғочларни олиб киришни тақиқлашни тасдиқлади. Бу ҳақда Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Коити Хагиуда маълум қилди.
“Импортни тақиқлаш 19 апрелдан кучга киради, у ёғочнинг айрим турларини, шунингдек, техника ва спиртли ичимликларни қамраб олади”, деган вазир.
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги сайтида маълум қилинишича, 19 апрелдан кейинги уч ойлик тақиқ тегишли фармон кучга киргунга қадар тузилган импорт шартномаларига татбиқ этилмайди.
Маълумот ўрнида, Япония Бош вазири Фумио Кисида 7 апрель куни Токионинг Москвага қарши янги санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорини эълон қилганди.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь