Япония Метеорология агентлиги огоҳлантириш билан чиқди (видео)

Олам

image

Япония ғарбидаги Кии ярим оролида кучли ёмғир ёғиши сабаб “Lan” тўфони юзага келди. Оқибатда ҳаво, автомобиль ва темир йўл қатнови тўхтатилди. Бу ҳақда “Kyodo” Агентлиги хабар берди. 

Айтилишича, Япония ғарбида жойлашган Вакаяма префектурасида 6 соат ичида 304 мм, Киото префектурасида 190 мм ёмғир ёғган. Осака оролида тайфун туфайли темир йўл ва автомобиль йўллари қатновини тўхтатилиши ортидан 650 га яқин одам станцияларда тунаб қолишга мажбур бўлган.

“Тўфондан зарар кўриши мумкин бўлган ҳудудлардаги баъзи операторлик тармоқлари қисман ёпилди. Мамлакат бўйлаб 560 дан ортиқ рейсларни бекор қилиниши оқибатида 80 минг йўловчи манзилига етиб боролмаган”, дейилади хабарда.

Мамлакат Метеорология агентлиги Япониянинг шарқий, марказий ва ғарбий қисмларида кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантириб, аҳолини хавфли сув тошқинлари, кўчкилар ва кучли шамоллар сабабли ҳушёр бўлишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг