Япония императори Азиз Абдуҳакимовни мукофотлади
Маданият-санъат
−
22 Ноябрь 2022
11158Япония императори Ўзбекистон ҳукумати аъзоси – Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовни олий даражадаги орден билан мукофотлади.
9 ноябрь куни Токиодаги Император саройида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга “Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени"ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Анъанага кўра, орденни Япония императори Нарухито Бош вазир Фумио Кисида иштирокида топширди.
Қайд этилишича, Азиз Абдуҳакимовнинг “Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени" билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси эътироф этилганини тасдиқлайди.
Бу орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва “Чиқаётган Қуёш Ордени”нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.
LiveБарчаси