Япония Бош вазирининг қанча бойлиги борлиги эълон қилинди
Олам
−
23 Ноябрь
10498Япония Бош вазири Сигэру Исибанинг шахсий бойлиги қарийб 33,8 млн иена (218,2 минг доллар)га тенг. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси маълум қилди.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич бўйича Бош вазир ўз ҳукуматида 12-ўринни эгаллаган.
Бош вазирнинг мол-мулкининг катта қисми унинг туғилган жойи Тоттори префектурасидаги кўчмас мулкка тўғри келади. Япония ҳукумати раҳбари, шунингдек, банкда 5 миллион иена (32,3 минг доллар) миқдорида депозит ва акциялар пакетига эга.
Сигэру Исибадан аввал Япония Бош вазири бўлиб ишлаган Фумио Кисида кўчмас мулк ва жами 186 миллион иена (1,2 миллион доллардан ортиқ) банк депозитларига эга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Япония Либерал-демократик (ЛДП) партияси етакчиси Сигэру Исиба Вакиллар палатасида (парламентнинг қуйи палатаси) бўлиб ўтган иккинчи тур овоз бериш якунларига кўра мамлакат Бош вазири этиб сайланганди. Қайд этилишича, Исибани 221 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Асосий мухолифат бўлган Конституциявий-демократик партия раиси Ёсихико Нодани эса 160 депутат қўллаган. Жами 381 та овоз берилган.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси