Япония Бош вазири Байден билан тил топишганини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга ўзининг АҚШга ташрифи Америка Президенти Жо Байден билан ишончни мустаҳкамлашга ёрдам берганини маълум қилди.  

"Биз Президент Байден билан ишонч муносабатларини ўрнатишга муваффақ бўлдик", деган Суга. 

16 апрель куни Вашингтонда Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга ва АҚШ Президенти Жо Байден илк бор учрашди. 

Учрашувдан сўнг улар Тайван бўғозидаги барқарорлик ҳақида гапириб, Гонконг ва Шинжон-Уйғур автоном минтақасидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан хавотирда эканликларини билдирди. 

Бундан ташқари, сиёсатчилар Пекиннинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳаракатларини қоралаган ва Шарқий Хитой денгизидаги статус-квони ўзгартириш бўйича бир томонлама ҳаракатларга қарши чиққан. 

Маълумот ўрнида, Йошиҳиде Суга Байден Америка раҳбари сифатида иш бошлаганидан бери у билан шахсан учрашган биринчи чет эл раҳбари бўлди. 

Аввалроқ, Байден АҚШ ва Япония Хитой Халқ Республикаси ва Шимолий Корея томонидан юзага келадиган муаммоларни биргаликда қабул қилишга тайёрлигини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Япония

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг