АҚШ ва Япония биргаликда Хитой ва КХДРга қарши туришга тайёр — Байден 

Олам 3544
image

АҚШ ва Япония Хитой Халқ Республикаси ва Шимолий Корея томонидан юзага келадиган муаммоларни биргаликда қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден Япония Бош вазири Йошиҳиде Суга билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.  

Суга ва Байден биринчи бор кеча, 16 апрель куни шахсан учрашди. 

Кун тартибида COVID-19 пандемияси, минтақавий хавфсизлик масалалари, иқлим инқирози, технологик сиёсат, КХДР билан боғлиқ вазият ва Хитой билан муносабатлар муҳокама қилинган. 

"Биз Хитойнинг чақириқларига қарши курашиш ҳамда Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизлари, шунингдек Шимолий Корея каби муаммоларни ҳал қилиш учун биргаликда ишлашга тайёрмиз", деган АҚШ Президенти. 

Япония Бош вазирига кўра, иккала давлат ҳам КХДРдан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ракета қуролларига оид қарорларини бажарилишини талаб қилишни мўлжалламоқда. 

Суга, шунингдек, Байденга Япония ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучларининг имкониятларини яратишини маълум қилган. 

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Япония ўз ҳарбий иттифоқини янада самарали қилиш масаласини муҳокама қилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 192
Рейтинг: 3
Теглар
t
×