Январь ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 2025 йил январь ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, ҳаво ҳарорати январь ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.

Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, шимолда 10-15 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Ҳарорат кечалари 10-12 даража даража совуққача, шимолда 17-20 даража совуққача қисқа даврга пасайиши эҳтимоли бор.

Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда январь ойи одатда қандай бўлади?

Синоптикларга кўра, январь ойи Ўзбекистонда ҳар доим ҳам энг совуқ ой бўлавермайди. 2002—2003 йилларда декабрь ойи январь ва февраль ойларига нисбатан энг совуқ ой бўлган. 2013—2014 йилларнинг февраль ойи эса декабрь ва январь ойларига нисбатан энг совуқ бўлган.

Ўзбекистондаги барча қиш ойлари каби, январь ойи ҳам илиқ ва совуқ даврлар ўрин алмашиб туриши билан ажралиб туради. Бутун январь ойи совуқ бўлган йиллар жуда кам кузатилади.

Барча кузатув даврлари учун ҳудуднинг катта қисми бўйича 1969 ва 2008 йилларда январь ойлари энг совуқ бўлиб, меъёрдан 8-12 даражага паст бўлган,  асрда эса 2006 ва 2023 йилларнинг январь ойлари энг совуқ бўлиб, меъёрдан 4-7 даражага паст бўлган.

Сўнгги йилларда совуқ январь ойларига қараганда илиқ январь ойлари тез-тез такрорланмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг