Январь-октябрь ойларида қанча иш ҳақи ва нафақа пуллари талон-торож қилингани айтилди
Жамият
−
02 Декабрь
3857Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-октябрь ойларида иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 миллиард сўми талон-торож қилингани аниқланиб, 71 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Қайд этилишича, прокуратура аралашуви билан қарздорликларнинг 11,6 триллион сўми амалда ундирилган, 8,9 триллион сўмлик кредитлар бўйича гаровдаги мулкларнинг сотувга чиқарилиши таъминланган, 1,6 триллион сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздорларнинг иш ҳақига қаратилган.
Ўтказилган назорат тадбирларида кредит маблағларининг 2,5 триллион сўми талон - торож қилингани аниқланиб, банк ва мижоз корхоналар раҳбарларига нисбатан 906 та жиноят иши қўзғатилган.
2024 йилги инвестиция дастури асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 61,2 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар ва 82,1 миллиард сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинган.
Мазкур дастур ижроси бўйича олиб борилган назорат тадбирларида қонунни бузган 466 нафар шахс интизомий, 1854 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 262 та жиноят ишлари қўзғатилиб, давлатга етказилган 71 миллиард сўм зарар ундирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси