Янгийўлда ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Янгийўл шаҳрида номаълум эркак мактабнинг 1-синфида ўқувчи қизни ўзи билан олиб кетишга урингани ҳақида хабар берган эдик. Номаълум эркак қидирувга берилганди.

Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган эркак Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.

Бугун, 4 февраль куни соат 10:00 ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйичирчиқ тумани ИИБга топширган.

Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодекснинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Янгийўл

Баҳолаганлар

813

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг