Янгийўлда Cobalt ва Damas тўқнашди. Икки автомобиль ҳам ёниб кетган

Жамият

image

Тошкент вилояти Янгийўл туманида Cobalt ва Damas тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда иккала автомобилда ҳам ёнғин юзага келган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, кеча, 26 декабрь куни соат 21:00 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Қўшёғоч ҚФЙ ҳудудидан ўтган “Тошкент-Янгийўл-Оққўрғон” автомобиль йўлининг 56-километрида 1990 йилда туғилган ҳайдовчи С.Э. Cobalt русумли автомобилни бошқараётиб, қаршисидан келаётган 1997 йилда туғилган ҳайдовчи Э.А. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган. Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг ёнғин юзага келган.  

Оқибатда Damas ҳайдовчиси 23 ёшли Э.А. ва йўловчиси 18 ёшли А.Ж. лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг