Янгийўлда 3,3 млрдга таъмирланган мактаб шифти кўчиб тушди. Ўқувчилар жароҳатланган

Жамият

image

Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушди. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Маълум бўлишича, мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги буюртмасига асосан вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд сўм маблағ эвазига “Аҳмадхожи ал-Аваз” МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни дамда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда.

“Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча вилоятлардаги қурилиш бўйича мутасаддилар ҳамда қурувчи ташкилотлардан мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъулият билан ёндашишни, унинг сифат жиҳатига алоҳида эътибор берган ҳолда мактабни келгусида болалар эксплуатацияси учун хавфсиз ҳолда топширишни сўраб қоламиз”, дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Янгийўл

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг