Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
18 Февраль 2020
9684Бугун, 18 февраль куни Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳам янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Неъмат Озодович Абдуллаев вазифасидан озод этилиб, Фурқат Абдусаломович Худойбердиев Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов таҳлилий маъруза қилиб, Бекобод туманини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим жиҳатларига тўхталди. Хусусан, экспорт, инвестиция, ёшлар билан ишлаш, уларни иш билан таъминлаш каби устувор масалаларда Бекобод тумани вилоятда энг охирги ўринларда бораётгани танқид қилинган.
Янги ҳоким Фурқат Худойбердиев 1979 йили Бўка туманида туғилган. У 2000 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят молия бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўка туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.