Янгиланган WBA рейтингига 6 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) профессионал боксчиларнинг рейтингини янгилади ва рейтингга 6 нафар Ўзбекистон вакили киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик боксчиларда катта ўзгаришлар қайд этилмаган. Фақатгина Ҳасанбой Дўсматов бир поғонага пастлаган.

Рейтинг: 

  • Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 2-ўрин (ўтган ой 1-ўринда эди;)
  • Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярименгил вазн) - вақтинчалик чемпион;
  • Отабек Холматов (ярименгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 4-ўрин;
  • Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;
  • Исроил Мадримов (супер яримўрта вазн) - 4-ўрин (ўтган ойда ҳам 4-ўринда эди);
  • Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 3-ўрин (ўтган ой ҳам 3-ўринда эди).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби япониялик Наоя Иноуэ бўлажак жангини қачон ўтказиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

WBA ўзбекистонлик боксчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг