Янгиланган WBA рейтингига 6 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди
Спорт
−
03 Январь 2025 7878 1 дақиқа
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг январь ойи учун янгиланган рейтингидан 6 нафар ўзбек боксчиси ўрин олди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Рейтингга кўра, Муроджон Аҳмадалиев вақтинчалик чемпион сифатида қайд этилди. Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингдаги ўзбек боксчилари:
Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - вақтинчалик чемпион;
Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин ;
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - 1-ўрин;
Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - 4-ўрин;
Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 3-ўрин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муроджон Аҳмадалиевнинг рақиби япониялик Наоуя Иноуэ ўзбекистонлик боксчи билан жангга розилик билдиргани хабар қилинганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март