Янгиланган IJF рейтингида Бобонов етакчиликни бой берди
Спорт
−
01 Декабрь 2021
4003Абу-Даби “Катта дубулға” турниридан сўнг, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) дзюдочиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда 90 кг вазн тоифасида етакчилик қилган ўзбекистонлик Давлат Бобонов 2 йил аввалги мусобақаларда қўлга киритган очколари куйгани сабаб иккинчи ўринга тушиб қолди.
Етакчилик Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони грузиялик Лаша Бекаурига насибқилди. Бекаурининг 2 йил аввал қўлга киритган очколари ҳисобдан чиқарилиши сабабли Бобонов яна пешқадамга айланиши мумкин.
Шунингдек, Абу-Даби “Катта дубулға” турнири финалчиси Ҳикматиллоҳ Тўраев (73 кг) олтинчи ўринга кўтарилиб олди.
60 кг:
1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 5240 очко
22. Кемран Нуриллаев – 1848 очко
66 кг:
1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5348 очко
7. Сардор Нуруллаев – 3569 очко
73 кг:
1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 5475 очко
6. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3199 очко
81 кг:
1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 6710 очко
3. Шарофиддин Болтабоев – 4456
90 кг:
1. Лаша Бекаури (Грузия) – 5780 очко
2. Давлат Бобонов – 5736 очко
100 кг:
1. Арман Адамян (Россия) – 5744 очко
13. Муҳаммадкарим Хуррамов – 2815 очко
+100 кг:
1. Тамерлан Башаев (Россия) – 6250 очко
25. Алишер Юсупов – 1503 очко
27. Бекмурод Олтибоев – 1352 очко
Аёллар. 52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 6520 очко
10. Диёра Келдиёрова – 3142 очко
70 кг:
1. Барбара Матич (Хорватия) – 5739 очко
10. Гулноза Матниязова – 3027 очко
Маълумот учун, Абу-Даби “Катта Дубулға” турнирида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари биттадан кумуш (Ҳикматиллоҳ Тўраев) ва бронза (Давлат Бобонов) медаль қўлга киритишди.
LiveБарчаси