Давлат Бобонов нуфузли совринга эга чиқиши мумкин (видео)
Спорт
−
22 Декабрь 2023
5973Жорий йилнинг 5 март кунида Тошкентда ўтказилган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ярим финалида ўзбекистонлик спортчи Давлат Бобонов томонидан қўлланилган усул Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан “Йилнинг энг яхши иппони” номинациясига қўйилди.
Бобонов ярим финалда венгриялик Кристиан Тот билан тўқнаш келганди. Мазкур баҳсда финал олдидан финал деб таъриф берилган. Тўқнашувда Бобонов атиги 31 сония ичида рақибини ажойиб усулда мағлубиятга учратганди.
Мазкур номинация бўйича овоз бериш жараёнлари “Awards.ijf” саҳифасида давом этмоқда. Ғолиблар келаси йил 2-4 февраль кунлари ўтадиган Париж “Катта дубулға” турнирида эълон қилинади.
Маълумот учун, 26 ёшли Давлат Бобонов Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали совриндори ҳисобланади. У 2022 йил Тошкент мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Шунингдек, Бобонов шу йили Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.
LiveБарчаси