Бугун Абдумалик Халоков ва Давлат Бобонов Олимпиададаги юришини бошлайди
Спорт
−
31 Июль 2024 9198 1 дақиқа
Бугун, 31 июль куни 8 нафар ўзбекистонлик атлет Париж-2024 Олимпиада баҳсларида медаллар учун кураш олиб боради.
Кун дастурида ўзбекистонлик атлетларнинг чиқишини соат 12:30 да академик эшкак эшувчилар Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги бошлаб беради.
Дзюдочилардан Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов ва Гулноза Матниёзова медаллар учун кураш олиб боради.

Бокс баҳсларида эса делегация байроқдори Абдумалик Халоков, -71 кг вазнда эса жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилади.
Камондан отиш беллашувларида Амирхон Содиқов ва Зиёдахон Абдусатторова ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Live
Барчаси
Ким янги очилган кўприк орқали Хитойга борди
24 Октябрь