Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон пастлади

Спорт

image

Жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро танаффусдан сўнг, FIFA рейтинги янгиланди. Қувайтга қарши ўйиндаги ғалаба ва Уругвайга қарши мағлубиятдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда бир поғона пастлади.

Янгиланган рейтингга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан бир поғона пастлаб, 55-ўриндан жой олган. Шунингдек, миллий терма жамоа Осиё жамоалари орасида 6-ўринни банд этган. Ўзбекистондан юқорида Қатар (52), Австралия (25), Жанубий Корея (22), Эрон (21) ва Япония (19) миллий терма жамоалари ўрин олган. Ҳозирда Ўзбекистон МТЖ рейтингда 1452.34 очко жамғарган.

Рейтингда Испания терма жамоаси 1-ўринни сақлаб қолди. Аргентина терма жамоаси эса 2-ўринга кўтарилиб олган бўлса, Дидье Дешам шогирдлари 1 поғана пастлаб, 3-ўриндан жой олган.

Умумий юқори ўнлик эса қуйидагича:

  1. Испания
  2. Аргентина
  3. Франция
  4. Англия
  5. Португалия
  6. Нидерландия
  7. Бразилия
  8. Бельгия
  9. Италия
  10. Германия

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига қура ташлаш маросими олдидан 3-саватчадан жой олиши ҳақида хабар берилган эди.

Диёр Тошпўлатов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон FIFA мтж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг