Янги Зеландия Фаластинни тан олишдан бош тортди

Олам

image

Янги Зеландия Фаластинни давлат сифатида тан олишдан бош тортди. Бунга сабаб Фаластиннинг “давлат мезонларига тўлиқ жавоб бермаслиги”. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс кеча, 26 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Янги Зеландия ҳукумати Фаластин давлатини тан олиш имкониятига фақат бир марта эга. Шу боис, буни ҳозирги эмас, балки тинчлик ва музокаралар учун кўпроқ имконият бўладиган шароитда амалга ошириш оқилона бўлади. Фаластин умумқабул қилинган давлат мезонларига тўлиқ жавоб бермайди, чунки ўз ҳудуди ва аҳолиси устидан тўлиқ назоратга эга эмас”, дейди Питерс.

Вазир, шунингдек, Яқин Шарқдаги инқирозни “икки давлат” формуласида ҳал қилиш ва Фаластинни кенг халқаро тан олиш ўртасида “бевосита боғлиқлик йўқлигини” айтиб ўтган.

“Урушнинг давом этиши ҲАМАСнинг мавжудлиги ва кейинги қадамлар бўйича аниқ тасаввурнинг йўқлиги шароитида бундай қарор қабул қилиш учун ҳозирги вақт мос эмас деб ҳисоблаймиз”, дейди Питерс.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Лондоннинг Фаластин давлатини тан олишини эълон қилганди. Австралия, Канада ва Португалия ҳам шундай баёнот берди. Шунингдек, Франция, Бельгия ва Люксембург ҳам Фаластинни тан олди. Қатор Ғарб давлатларининг Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги баёнотлари Исроил ва АҚШ томонидан кескин рад этилди ва қораланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Зеландия Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг