Янги вирус Хитойдан ташқарига чиқди

Олам

image

Хитойнинг Вухан шаҳрида номаълум коронавирус оқибатида ҳалок бўлганлар сони уч кишига етди, деб хабар бемоқда BBC.

Хитой Ҳукумати янги вирус билан касалланган 136-кишини  аниқлади. Вухандан ташқари, Пекин ва Шанхайда ҳам касалликка чалинганлар мавжуд. Бундан ташқари, Таиландда икки ва Японияда яна бир кишига шу касаллик ташхиси қўйилган.

Шундай қилиб, ҳозирги кунда беморларнинг умумий сони 200 кишидан ошди.

2019 йил декабрь ойида Вухан шаҳрида пневмония авж олгандан кейин Хитойда номаълум коронавирус топилди. Вирус ташхиси қўйилган биринчи бемор 9 январь куни вафот этди. Аммо унинг ўлимининг аниқ сабаби номаълум. Унга қорин ўсмаси ва жигарнинг сурункали касаллиги ташхиси қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликларнинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича олиб борилаётган барча чора-тадбирлар қатъий назоратга олингани ҳақида баёнот берган эди.

Шуни таъкидлаш керакки, хитойликларнинг Ўзбекистонга киришига 1 январдан визасиз режим белгиланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Янги вирус

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг