“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танловининг ғолиблари тақдирланди
Жамият
−
08 август 584 2 дақиқа
Бугун, 8 август куни “Ҳумо Арена” мажмуасида Ўзбекистонда илк бор ўтказилган Президент соврини учун “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” касбий маҳорат миллий танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақад Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълум қилинишича, танловнинг туман ва шаҳар босқичида 124 минг нафардан зиёд ёшлар ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этган. Танлов кўплаб мактаб битирувчилари ҳаётида янги саҳифа очиб, 22 минг нафар йигит-қиз учун ишлаш, таълим олиш ёки меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш имкониятини яратган.

Танлов якунларига кўра, 10 та касб йўналишида энг юқори натижага эришган 120 нафар иштирокчи ғолиб ва совриндор деб топилган.
.jpg)
Қайд этилишича, Шерзод Асадов тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг танлов ғолибларига табригини ўқиб эшиттирган.

Президент табригида танлов ғолиблари ва юқори натижа кўрсатган иштирокчилар орасидан Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириб, уларни “WорлдСкиллс Интернатионал” халқаро касбий маҳорат мусобақасида муносиб иштирок этишга тайёрлашни ҳозирдан бошлаш зарурлиги қайд этилган. Бу мақсадда энг кучли маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш, жамоани замонавий ускуналар ва ўқув-машқ базаси билан таъминлаш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида ёшларнинг “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари” сифатида билим ва касб эгаллашлари, тадбиркорлик ташаббуслари ва истеъдодларини рўёбга чиқаришга зарур шароитлар яратилганлигига урғу қаратиш белгиланганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август