“Янги Ўзбекистон” боғидаги пляжда бир йигит чўкиб кетди
3-саҳифа
−
31 Июль 10641 1 дақиқа
Бугун, 31 июль куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудида жойлашган пляжда бир йигит сувга чўкиш оқибатида ҳалок бўлди. Буни QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, воқеа жойига тез ёрдам етиб келгунга қадар йигит вафот этган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган Ақчакўл кўлида 1 оиланинг 3 нафар аъзоси чўкиб кетганди. Наманган туманининг “Миришкор” МФЙда эса 23 июль куни икки нафар мактаб ўқувчиси Шимолий Фарғона каналига чўмилишга тушиб, чўкиб кетди.
Live
Барчаси