Янги ўқув йилида қанча бола 1-синфга боради?
Жамият
−
16 Июль 7446 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2025-2026 ўқув йилида 700 мингдан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025-2026 ўқув йилида 700 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 555 564 нафар ўқувчи (79 фоиз) қабул қилинган.
“700 мингдан ортиқ ўқувчи қабул қилиш режалаштирилган, ҳозирга қадар 555 564 нафар ўқувчи (79 фоиз) қабул қилинган. Қабул жараёнлари давом этмоқда”, дейди матбуот котиби.
Маълумот учун, 2023-2024 ўқув йилида 732 мингдан ортиқ, 2024-2025 ўқув йилида эса 700 мингдан ортиқ мактаб ёшидаги болалар 1-синфга ўқишга борган.