Янги туғилган чақалоқ 15 марта пичоқлаб ўлдирилди

Олам

−

image

Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳрида янги туғилган қизалоқ 15 марта пичоқланиб, жами 33 та жароҳат билан ўлик ҳолда топилди. Чақалоқни ўлдиришда айбланаётган тўрт киши, жумладан, унинг 20 ёшли онаси Андреа Скопова судга тортилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Қайд этилишича, 20 ёшли Андреа Скопова, 19 ёшли Питер Хорват, 38 ёшли Питер Хорват ва 37 ёшли Нина Хорватова Словакия фуқаролари бўлиб, янги туғилган қизалоқни ўлдиришда айбланмоқда.

Чақалоқ дастлаб айблов ҳужжатларида “Baby S” деб кўрсатилган. Кейинчалик шу ҳафта бошида Шеффилдда бошланган тергов доирасидаги суд мажлисида унинг исми Мария Скопова экани маълум қилинган.

Судда прокурор чақалоқнинг танасида 33 та жароҳат бўлганини, унга 15 марта алоҳида пичоқ санчилганини айтган. Жароҳатлар қизалоқнинг юзи ҳамда танасининг олд ва орқа қисмига етказилган.

Чақалоқнинг жасади жорий йилнинг 30 август куни Жанубий Йоркширнинг Шеффилд шаҳридаги Уинкобанк ҳудудида жойлашган уйга қарашли қўшимча бинода, кир ювиш машинаси устидан топилган. У сочиққа ўралган ва кўк рангли сумкага солинган бўлган.

Прокурорнинг айтишича, Скопова чақалоқнинг онаси, унинг отаси эса номаълум. Скопованинг севгилиси Питер Хорват айбланувчилардан бири бўлган. Хорват қолган икки катта ёшли судланувчи – Хорват ва Хорватованинг ўғли. Бироқ судда Хорват чақалоқнинг отаси эмаслиги айтилган.

Тўрт нафар катта ёшли судланувчига боланинг ўлимига сабаб бўлган ёки унинг ўлимига йўл қўйганлик ҳамда жиноят содир этилган жойни тозалаб, одил судлов жараёнига тўсқинлик қилганлик бўйича қўшимча айбловлар ҳам қўйилган.

Шунингдек, 15 ёшли қиз ҳам айни суд мажлисида одил судлов жараёнига тўсқинлик қилишда айбланиб, судга олиб чиқилган. Унинг шахси қонун бўйича ошкор этилмаган.

Судланувчилар кеча, 2 октябрь кунидаги мажлисда уларга қўйилган айбловларни на тан олган, на рад этган. Шу билан бирга, кейинги суд мажлиси жорий йилнинг 14 декабрига белгиланган. Судья Жереми Ричардсон барча судланувчиларни ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарган.

Маълум қилинишича, иш бўйича асосий суд жараёни 2027 йил 12 апрелдан бошланиши ва олти-етти ҳафта давом этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда 20 кунлик қизалоқ тириклайин ерга кўмилган ҳолда топилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг