Янги Тошкент кўчаларидан бирига “Санкт-Петербург” номи берилади

Жамият

image

Янги Тошкент кўчаларидан бири “Санкт-Петербург” деб номланади. Бу ҳақда кеча, 27 май куни Санкт-Петербург губернаторининг матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 26-27 май кунлари бўлиб ўтган икки давлат расмийлари учрашувида Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент кўчаларидан бирига Россия Федерациясининг маданий пойтахти бўлмиш Санкт-Петербург шарафига ном бериш қарори ҳақида гапирган.

“Ажойиб! У энг гўзали бўлади”, деб жавоб берган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин.

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ҳам бу фикрга ижобий муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор Санкт-Петербург учун катта шараф ва дўстона муносабатлар рамзи ҳисобланади.

“Ўзбекистон билан ҳамкорлик Санкт-Петербургнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади”, дейди Беглов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Россия ўртасида савдо ҳажмини 30 миллиард долларга етказишга келишиб олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург кўча Янги Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made