Андрей Кубатиннинг ўлими бўйича жиноий иш очиш рад этилди

Жамият

image

Жорий йил 28 январь куни ижтимоий тармоқларда фуқаро Клара Сахарованинг укаси – 1984 йилда туғилган Андрей Викторович Кубатин 2020 йил 13 октябрь куни Зангиота туманида жойлашган Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус 2-сон Зангиота шифохонасига ётқизилгани, шифокорлар томонидан ўтказилган муолажаларга қарамасдан 2020 йил 29 октябрь куни вафот этгани ва бу ҳолатда тиббиёт ходимларининг ҳаракатига баҳо бериш ҳақида мурожаати тарқалган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий баёнот берди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, жорий йилнинг 28 январь куни Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиали суд-тиббиёт экспертизасида комиссион суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент вилояти филиали комиссион экспертизасининг 16-сонли хулосасига кўра, Андрей Кубатин, “COVID-19 инфекцияси, оғир кечиши, асорати икки томонлама шифохонадан ташқари интерстициал полисегментар пневмония, нафас етишмовчилиги III даража, эндоген интоксикация, ўпка шиши, ўпка юрак қон томири етишмовчилиги 3-даражаси, ҳамроҳ гипертония касаллиги, семизлик 1-2-даражаси, шунингдек, полиорган етишмовчилик туфайли вужудга келган ўткир ўпка-юрак етишмовчилиги”дан вафот этган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасида, бемор Андрей Кубатинга нисбатан ташхис тўғри қўйилгани кўрсатилган.

Шу билан бирга, хизмат текшируви ҳамда экспертиза хулосаларида, марҳум Андрей Кубатиннинг ўлимига сабаб бўлган ҳолатлар яъни – икки томонлама субтотал, интерстициал зотилжам окибатида вужудга келган оғир даражали нафас ва юрак кон томири етишмовчилиги, тўқималар оғир даражадаги гипоксияси унинг ҳаётлик даврида 2-сон Зангиота махсус клиника шифокорлари томонидан аниқланган бўлиб, текширув ва даво муолажалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 сентябрдаги 8-сон “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитацияси буйича вактинчалик миллий методик тавсияси” га асосан тўғри ва асосли ўтказилганлиги қайд этилган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, туман прокуратураси томонидан жорий йилнинг 28 февраль куни жиноят ишини кўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, тарихчи, шарқшунос олим Андрей Кубатин 2017 йилда ҳарбий суд томонидан Ватанга хиёнат қилишда айбдор деб топилиб 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

2019 йил 26 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди турколог ва тарихчи олим Андрей Кубатинни оқлаш ҳақида қарор чиқарди. 35 ёшли Андрей Кубатин иши ҳуқуқ фаоллари ва илмий жамоатчилик ўртасида норозиликларга сабаб бўлди.

Андрей Кубатин 2020 йилнинг 29 октябрь куни коронавирус асоратларидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made