Ўзбекистонда 11 йилга “кесилган” олим озод этилди
Жамият
−
26 Сентябрь 2019
8990Бугун, 26 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди турколог ва тарихчи олим Андрей Кубатинни оқлаш ҳақида қарор чиқарди.
Таъкидлаш керакки, 2017 йилда ҳарбий суд олимни Ватанга хиёнат қилишда айбдор деб топиб уни 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
35 ёшли Андрей Кубатин иши ҳуқуқ фаоллари ва илмий жамоатчилик ўртасида норозиликларга сабаб бўлди.
Жиноят иши ва ўша ишга асосланган ҳукмга кўра, Андрей Кубатин 1000 доллар эвазига Туркиянинг ҳамкорлик ташкилоти ходимига Ўзбекистон Бош архиви ва Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг электрон китобларини бериб юборган. Бироқ охирги бир ярим йил давомида Андрей Кубатиннинг айби судда ўз исботини топмагани, у тақдим этган китоблар очиқ Интернетда мавжудлиги, шунга қарамасдан, уни ноҳақ давлат сирларини сотишда айбдор деб топилгани хабар қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман Андрей Кубатиннинг озод этилишига расмий муносабат билдирди. "2019 йил 26 сентябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг апелляция судининг қарори билан A.В. Кубатин реабилитация қилинди ва суд залидан озод қилинди. 2017 йилда у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157-моддаси билан айбланиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Омбудсман вакиллари A. Кубатин билан жазони ўтаётган 50-сонли колонияда суҳбатлашди. Учрашув якунларига кўра Омбудсман тегишли мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборди. Мурожаатларда A. Кубатин ўз Ватанига садоқат туйғуси билан хизмат қилишда фаол иштирок этишга тайёрлигини, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, давлат ва жамият равнақи йўлида ишлашини айтди.
Омбудсман вакиллари апелляция суди мажлисларида иштирок этди.
Омбудсман суд қарорини олқишлайди".
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь