Мубашшир Аҳмад озодликка чиқди
Жамият
−
21 Февраль
13165Аввалроқ, диний олим ва блогер – “Azon Global” ахборот таҳлилий портали асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркияда полиция томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси жорий йилнинг 9 январь куни – Мубашшир Аҳмад қўлга олингани ҳақидаги гап-сўзлар пайдо бўлганидан 12 кун ўтиб, буни тасдиқлаган эди.
Бош консулхонанинг маълум қилишича, бугун, 21 февраль куни Турсунов Алишер Аҳмадович (тахаллуси “Мубашшир Аҳмад”) депортация марказидан оиласи бағрига қайтган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойида таъсисчиси Мубашшир Аҳмад бўлган "Azon.uz" сайти ўз фаолиятини тўхтатганди. Шундан сўнг, у Туркияга кетиб, ўша ерда “Azon Global” порталида ишини давом эттираётган эди.
Кейинроқ, 2023 йилнинг 28 декабрь куни эса Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Мубашшир Аҳмад Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилиб, Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилгани маълум бўлди.
LiveБарчаси