Туркия 5 ҳарбийси учун Асаднинг 101 аскарини йўқ қилди
Олам
−
11 Февраль 2020
10045Туркия ҳарбий кучлари Сурияда Башар Асад тузуми назоратидаги 115 та нишонга зарба берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум натижасида Сурия ҳукумат армиясининг 101 нафар ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар берди “Anadolu” агентлиги.
Ҳужум расмий Дамашқ аскарларининг Идлибдаги деэскалация ҳудудига зарбаси ва унинг оқибатида 5 нафар турк ҳарбийсининг ўлдирилишига жавоб бўлди. Яна 5 киши тан жароҳати олган.
Маълумотларга кўра, турк ҳарбийлари ҳужуми натижасида 3 та танк ва 2 та артиллерия-миномёти ва 1 та вертолёт йўқ қилинган.
Аввалроқ, Сурия ҳукумат қўшинлари Идлибдаги назорат-кузатув пунктига артиллерия зарбаси бериши оқибатида турк ҳарбийлари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси