Сурияда ўзбекистонлик жангари отиб кетилди – ОАВ

3-саҳифа

image

Суриянинг шаҳри Идлиб яқинидаги Ал-Фуа шаҳарчасида номаълум қуролли шахслар томонидан ўз машинаси ичида тўғридан тўғри ўққа тутилиши оқибатида ўзбек жангариларидан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Syriahr” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу жангари илгари “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳига қарашли “Қизил калтаклар” бўлинмасида жанг қилган. Ушбу ҳодисадан сўнг ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Тегишли идоралар воқеа тафсилотларини аниқлаш ва ҳужумчиларнинг шахсини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини бошлаш билан бир вақтда, ҳудудни кўздан кечириш ва маълумот тўплаш амалиётига киришган.

“Ушбу амалиёт Сурия шимоли-ғарбининг турли ҳудудларида суиқасдлар ва қуролли ҳужумлар давом этаётган бир пайтда юз берди, бу эса айрим минтақаларда хавфсизлик назорати сустлигича қолаётганини англатади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия Хавфсизлик кучлари мамлакатнинг шимоли-ғарбида ўтказилган рейд давомида бир гуруҳ ўзбек жангчиларини қўлга олган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг