Янги пандемия вужудга келиши тахмин қилинди
Олам
−
24 Апрель 2020
37746Инсоният ўзини ҳаёт стратегиясини ва яшаш тарзини ўзгартириши керак. Бўлмаса янги пандемия вужудга келиши аниқ Бу ҳақда биолог, БМТнинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш ва биохилма-хиллик соҳасидаги конференциялари иштирокчиси Мария Воронцова маълум қилди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, инсоннинг ҳозирги ҳаёт тарзига қараб билса бўладики, популяцияга таҳдид соладиган янги ҳалокатли бактериялар пайдо бўлиши муқаррар ва буни олдиндан айтиш қийин эмас. Унинг айтишича, кейинги пандемия 2 йилдан сўнг бўлиши мумкин.
“Агар инсоният COVID-19 билан курашса, лекин ўзини ҳаётга бўлган қарашини ўзгартирмаса, икки йилдан кейин қандайдир пандемия келиб чиқади “, дейди Воронцова.
Мутахассиснинг таъкидлашича, одамлар ер экотизимига катта таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, у одамзод табиатни аямаяпганини ҳам қўшиб қўйди.
Воронцованинг маълум қилишича, инсон популяциясининг “паразит“ стратегияси туфайли бошқа турлар ва маданиятлар, хусусан, палма плантациялари, катта ўрмонлар, турли жониворлар йўқ қилинмоқда. Унинг фикрича, инсон сайёранинг бошқа “аҳолиси“ билан бирга яшашга интилиши керак.
Маълумот учун, апрель ойи бошида олимлар ёввойи ҳайвонларнинг эксплуатацияси пандемиянинг пайдо бўлишига таъсир қилишини айтишди. Хусусан, улар ёввойи табиатни йўқ қилиш ва янги юқумли касалликларнинг тарқалиши ўртасидаги боғлиқликни топдилар. Одатда, бу ов қилиш, яшаш жойларининг бузилиши ва урбанизация туфайли ҳайвонларнинг мажбурий кўчиши билан боғлиқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь