ЖССТ коронавирус пандемиясини бекор қилди (якуний рақамлар)
Олам
−
05 Май 2023
7616Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 глобал пандемия ҳолатини бекор қилди. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус бугун, 5 май куни брифингда маълум қилди.
Унинг айтишича, ЖССТнинг COVID-19'га оид Фавқулодда вазиятлар бўйича эксперт қўмитаси халқаро аҳамиятга молик коронавирус ҳолатини бекор қилишни таклиф қилган.
“Мен бу маслаҳатга амал қилдим ва пандемия тугаганини эълон қилдим”, дейди у.
Ташкилот раҳбарининг таъкидлашича, пандемия бошланганидан бери касалликдан расман етти миллионга яқин одам вафот этган. Коронавирусга чалиниб, соғайганлар сони 687 миллион кишидан зиёдни ташкил қилган.
“Ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори. Гап камида йигирма миллиондан зиёд ўлганлар ҳақида кетмоқда”, деди Тедрос.
Маълумот учун, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Хубей провинциясининг Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига хабар берганди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси – янги коронавирусни аниқлашган. 2020 йил март ойида ЖССТ COVID-19 эпидемиясини пандемия сифатида эълон қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15