Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон ҳукуматининг “Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди. 

Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.

2022 йил 1 декабргача туманнинг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 апрель куни Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилди. егишли қарор Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқиб, қабул қилинди.

Кейинчалик, Жобир Абдуллаев ушбу туманга ҳоким этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг