Янги Наманган туманига ҳоким тайинланди

Жамият

image

Жобир Абдуллаев Наманган вилоятида ташкил этилган Янги Наманган тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда шаҳар таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш ва ташкилий масала кўрилган. 

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Янги Наманган тумани ҳокимлигига Жобир Абдуллаев номзодини таклиф қилган. 

Депутатлар ва фаоллар номзод юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, номзод улар томонидан маъқулланган.

Маълумот учун, Жобир Абдуллаев 1984 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2008 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. 2008-2019 йиллар давомида “Наманган электр тармоқлари” АЖда турли масъул лавозимларда меҳнат қилган. 

2019-2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Жобир Абдуллаев 2020 йилдан то шу кунга қадар Наманган вилояти ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири сифатида фаолият юритиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг