Наманган шаҳрида янги туман ташкил этилди
Жамият
−
24 Апрель 2021
7193Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилди. Тегишли қарор Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида кўриб чиқиб, қабул қилинди.
Янги Наманган тумани 8,2 минг гектар ер майдон ва 155,6 минг нафар аҳолисига эга.
Янгидан ташкил этилган туман ҳудудига 24 та маҳалла фуқаролари йиғини, 21 та умумтаълим мактаби, 40 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та тиббиёт муассасаси ва 12 та шифохона ўтказилмоқда.
Янги Наманган туманининг саноат ва ишлаб чиқаришдаги ролини ошириш мақсадида истиқболда 16 та саноат корхоналари ва 4 та кичик саноат зоналари фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Қайд этилишича, бунинг натижасида саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмларининг шаҳар саноатидаги умумий улуши 1 трлн сўмга етказилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилади.
Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь