Янгиҳаёт ва Давлатобод туманлари ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Сенати 11 август куни бўлиб ўтган еттинчи ялпи мажлисда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт ва Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманларини ташкил этиш ҳақидаги қарорларни тасдиқлади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Конституциясининг 69, 78-моддаларига ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги қонунининг 18, 23 ва 25-моддаларига мувофиқ, “Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманларининг, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисида”ги Олий Мажлис Сенатининг қарори тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон Президентининг 2020 йил май ойида Зангиота ва Сергели туманларига ташрифи давомида жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашувда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф Президент томонидан илгари сурилган эди. Ушбу таклиф жорий йил июль ойида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланиб, Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш масаласи халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти Кенгашлари томонидан маъқулланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Янгиҳаёт Давлатобод

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг